Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бугун футбол “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар

30.06.2017

Бугун жамоамиз Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” га қарши меҳмонда тўп суради. Мазкур учрашувга доир қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Чорак финалга қадар босиб ўтилган йўл

“Қўқон-1912” жамоаси кубокдаги иштирокини 1/16 финалда бошлаган. Шу босқичда вакилларимиз меҳмонда Термизнинг “Сурхон” жамоасини 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Нимчорак финалда эса икки ўйин натижасига кўра, “Металлург”дан устун келдик. Қўқонда баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Бекободда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Насаф” бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида “Пахтакор”ни умумий 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга етиб келди.

Кубок баҳсларидаги учинчи тўқнашув
Ушбу жамоа кубок доирасидаги икки марта рўбарў келишган.

2001/2002 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг айнан чорак финалида мазкур жамоалар туқнаш келишган. Дастлаб Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида усутун келишган. Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса “Насаф” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.
Орадан 15 йил ўтиб, мазкур жамоалар яна кубокнинг чорак финалида куч синашишади.

 

Учрашув ҳакамлари
Ушбу учрашувни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Баҳсда Ильгиз Танташев бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда Хусниддин Шодмонов ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Ўзбекистон Кубоги

Чорак финал

Дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Бошланиш вақтлари

Бугун футбол ишқибозларини “Марказий” стадионда ажойиб тадбирлар ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Шу куни “Насаф” бу йилги чемпионатда илк марта ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп тепади.
“Марказий” стадионнинг очилиш маросимига бағишланган концерт ва расмий тадбирлар соат 18:00дан бошланади. Футбол учрашуви эса 19:30да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО