Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БИРИНЧИ ЎЙИНДА “НАСАФ” ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

30.06.2017

Майдон эгалари ўйинни ҳужум билан бошлашди. Илк ҳужумдан кейин Акмал Холмуродов ҳимояда яхши ўйнаб, тўпни қайтарди.

7-дақиқа вакилларимиз ҳужуми хавфли чиқди. Сўнгги паллада мезбонлар ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳужумчимиз Филип Райевацга халақит қилди.

11-дақиқада жарима зарбасидан Ҳолмуҳаммедовнинг узатган тўпини Элдор Суюнов муштлари билан қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб Жавоҳир Сидиқов- Муҳаммаданас Ҳасанов комбинацияси зарба билан тугади. Суюнов яна ўз ўрнида.

15-дақиқада мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Азиз Ашуровга тасанно. У маҳорат кўрсатиб Азиз Ғаниевнинг аниқ ва кучли зарбани бартараф этди.

22-дақиқада ажойиб комбинация ташкил этдик. Сўнгги паллада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини Суюнов аранг қайтарди.

Қолган дақиқаларда ҳам ҳар икки жамоадан ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келишига қарамай, биринчи бўлимда мухлисларга гол кўриш насиб этмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол бошлашди. 46-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг зарбасини Элдор Суюнов қийинчилик билан бартараф этди.

52-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дилшод Рахматуллаев дарвозамизни аниқ нишонга олди.

55-дақиқада чап қанотдан хужумга ўтган Бердиев узоқ масофадан айланма зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

57-дақиқада мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди. Баҳром Абдурахимов узоқ масофадан жуда кучли зарба билан мезбонларни яна олдинга олиб чиқди – 2:1.

85-дақиқада яна ўша Баҳром Абдурахимов дарвозамизни ишғол этди – 3:1. Ушбу футболчи Олий лига доирасидаги ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди.

87-дақиқада Суҳроб Бердиев кичик жароҳат олди ва шифокорлардан тиббий ёрдам олгач, яна майдонга қайтди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ислом Кенжабоев тўртинчи марта дарвозамизни ишғол этди – 4:1.

Шу тариқа Ўзбекистон кубоги чорак финал биринчи учрашувида “Насаф”га ютқазиб қўйдик.

Футболчиларимиз бу мавсумда биринчи марта рақибга иккита тўп фарқи билан мағлуб бўлишди.

Жавоб учрашуви 26 июль куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон Кубоги

Чорак финал

Биринчи учрашув

«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 4:1 (0:0)
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Голлар: Дилшод Раҳматуллаев – 52, Баҳром Абдураҳимов – 57, 85, Ислом Кенжабоев – 90+3. – Суҳроб Бердиев – 55.

“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Мақсуд Каримов (15. Шахбоз Эркинов – 77), 6. Азиз Ғаниев (7. Одилжон Ҳамробеков – 80), 10. Дилшод Раҳматуллаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов (с), 27. Ислом Рашидхонов (20. Ислом Кенжабоев-60), 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан.

Захира: 35. Санжар Қувватов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 9. Дилшод Хушбаков, 31. Сайдулло Раҳматов.

“Қўқон-1912”:  12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (5. Жалил Кимсанов-72), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов (85. Руслан Мельзиддинов – 90), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 17. Аваз Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 25. Иқбол Маликжонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО