Биринчи давра рамзий терма жамоасида икки нафар ўйинчимиз

03.07.2017

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин олий лига биринчи давра ўйинлари якунланди. Ушбу давр мобайнида бир қатор кутилган ва садосифий натижалар қайд этилди. Шу билан бирга учрашувларда ўзини кўрсата олган футболчилар ҳам етарлича топилади.

SPORTS.uz интернет ахборот портали эса анъанага мувофиқ биринчи давра рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Демак, SPORTS.uz  талқинига кўра биринчи давра рамзий терма жамоасидан “Локомотив” ва “Насаф”дан 3тадан, “Қўқон-1912”дан 2 та, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”дан 1тадан ўйинчи ўрин олди.

Дарвозабон: Игнатий Нестеров “Локомотив”.

Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳамедов “Қўқон-1912”, Шерзод Аъзамов “Насаф”, Акмал Шораҳмедов “Насаф”, Акрамжон Комилов “Бунёдкор”.

Ярим ҳимоячилар: Ойбек Қиличев “Навбаҳор”, Санжар Рашидов “Сўғдиёна”, Жалолиддин Машарипов “Локомотив”.

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев “Локомотив”, Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”, Драган Черан “Насаф”.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО