Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Сидоров ёшларимизга ғалаба келтирди

03.07.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда старт олган U-22 Three Nations Tournament мусобақасида кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди.

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи ўйинни Қатар U-22 термасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга 15-дақиқада Андрей Сидоров муаллифлик қилди.

Ушбу учрашувда “Қўқон-1912”нинг ёшлар терма жамоасига таклиф этилган барча футболчиларимиз Қатарга қарши ўйинда майдонга тушишди. Сидиқов ва Сидоров асосий таркибда ҳаракат қилган бўлишса, Рустамов 69-дақиқада майдонга тушди.

 

U-22 Three Nations Tournament
Al Sadd стадиони
2 июль, якшанба

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:1

Гол: Андрей Сидоров (15)

Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Миржамол Қосимов (Хуршид Ғиёсов, 46), Аббос Отахонов (Хожиакбар Алижонов, 56), Жавоҳир Сиддиқов (Ойбек Рустамов, 69), Абдужамол Исроилов (Шароф Муҳиддинов, 69), Ҳусниддин Ғофуров (Дониёр Нарзуллаев, 90), Андрей Сидоров (Забиҳилло Ўринбоев, 56), Достон Турсунов, Бекзод Ғанижонов (Жасур Яхшибоев, 46), Суҳроб Нуруллоев (Бобур Абдухолиқов, 56).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО