Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Уч нафар футболчимиз ёшлар терма жамоаси билан муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди

06.07.2017

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўйинни Қирғизистон U-22 термасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Бобур Абдухолиқов  дубль муаллифига айланди.

Ушбу учрашувда ёшлар терма жамоаси сафида “Қўқон-1912”нинг уччала вакили ҳам ҳаракат қилди. Жавоҳир Сидиқов асосий таркибда ўйинни бошлаган бўлса, Ойбек Рустамов 46-дақиқада, Андрей Сидоров 64-дақиқада майдонга тушишган.

Қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонган Равшан Ҳайдаров шогирдлари сўнгги ўйин олдидан 9 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

 

U-22 Three Nations Tournament

Aspire P7 стадиони

5 июль, чоршанба

Қирғизистон U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:2

Голлар: Бобур Абдухолиқов (2, 50)

Ўзбекистон U-22: Сарвар Каримов (Ботирали Эргашев, 70), Ислом Қобилов, Аббос Отахонов, Достон Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров, Дониёр Нарзуллаев (Хуршид Ғиёсов, 46), Жавоҳир Сиддиқов (Бекзод Ғанижонов, 70), Абдужамол Исроилов (Жасур Яхшибеов, 46), Шароф Муҳиддинов (Ойбек Рустамов, 46), Бобур Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев, 64), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 64).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО