Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Қўқон-1912» футбол мактаби тарбияланувчиларининг ажойиб ғалабалари

06.07.2017

Кеча Қўқондаги «Марказий» стадионида, олий ва биринчи  лига жамоаларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги республика биринчилиги ўйинлари ўтказилди.

Майдонда «Қўқон-1912» ҳамда «Норин» (Ҳаққулобод) жамоаларининг ёш футболчилари тўқнаш келишди.

Дастлаб майдонга 2003-2004 йилларда туғилган футболчилар чиқишди. Мазкур баҳсда рақибдан ҳар жабҳада устун келган вакилларимиз 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишга эришишди.

Кейин эса ушбу жамоаларнинг 2001-2002 йилда туғилган футболчилари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.  Ушбу беллашувда ҳам ёш футболчиларимиз рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади – 3:1.

Кетма-кет бўлиб ўтган учинчи ўйинда 1999-2000 йилда туғилган болалар майдонга чиқишди. Куннинг охирги баҳс анча қизиқарли руҳда ўтиб, бу ўйинда ҳам ёш футболчиларимиз рақибларнини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Шундай қилиб  «Қўқон-1912» футбол мактаби тарбияланувчилари уччала ёшда ҳам «Норин» жамоаси тарбияланувчиларини доғда қолдиришди. Биз ёш футболчиларимизга келажакдаги фаолиятларида омад тилаймиз!

Айтганча, мазкур учрашувларни жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамда ўринбосарлар таркиби мураббийи Муҳсин Низомиддиновлар кузатиб боришди. Шу куни майдонда ҳаракат қилган ёш талантлар келгусида асосий жамоамизга таклиф қилинишишига ишончимиз комил. Зеро, Қўқон иқтидорли футболчилар маконидир.

photo_2017-07-06_16-53-27

photo_2017-07-06_14-33-35

 

photo_2017-07-06_16-53-36

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО