Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Биринчи давра якунлари: Кимда нечта гол бор?

07.07.2017

Биринчи давра якунларига доир маълумотларни давом эттирамиз. Бугунги мақоламизда чемпионатнинг биринчи қисмида рақиблар дарвозасини нишонга олган футболчиларимиз хусусида сўз юритамиз.

Акрамовдан Райевацгача
Жамоамизнинг мавсум-2017даги биринчи голини Баҳодир Акрамов киритди. Олий лига 1-тур доирасидаги Қўқонда кечган “Насаф”га қарши ўйинда ярим ҳимоячимиз ўзини кўрсатганди. Аммо ушбу гол футболчиларимизни мағлубиятдан қутқара олмаганди.
Ёзги таътилга чиқиш олдидан вакилларимиз рақиблар дарвозасига 23 та тўп киритишди. Биринчи даврадаги охирги 23-гол сербиялик ҳужумчи Филип Рейевац ҳисобига ёзилди.

Кетма-кет ўйиндаги голлар
Мавсум стартини легионер ҳужумчимиз ажойиб тарзда бошлаганини айтиш жозиз. Яқинда ўзининг 25 ёшини қарши олган Райевац қаторасига тўртта ўйинда (2-5-турларда) рақиблар дарвозасини ишғол этиб, барчани ажаблантирганди.

Голсиз ўйин
Мавсумнинг биринчи қисмида вакилларимиз фақат битта ўйиндагина рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, холос. Бу ҳам 15-турга келиб содир бўлди. Бунгача вакилларимиз барча учрашувларда гол уришни уддалашди.

Хет-трик
Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоамизнинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

Пенальтилар
Биринчи даврада футболчиларимиз икки марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов ҳар икки сафар ун бир метрли нуқтадан адашмади.

Олий лига-2017
Биринчи давра
1-тур
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:2
Гол: Баҳодир Акрамов

2-тур
“Обод” – “Қўқон-1912” – 1:1
Гол: Филип Райевац

3-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0
Гол: Филип Райевац

4-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:2
Голлар: Филип Райевац, Носир Отақўзиев.

5-тур
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:1
Голлар: Филип Райевац, Носир Отақўзиев.

6-тур
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 1:1
Гол: Акмал Холмуродов.

7-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0
Голлар: Суҳроб Бердиев – 3та

8-тур
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:3
Голлар: Суҳроб Бердиев, Филип Райевац, Жавоҳир Сидиқов.

9-тур
“Қўқон – 1912” – “Пахтакор” – 1:1
Гол: Носир Отақўзиев

10-тур
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
Гол: Мурод Холмуҳаммедов (пен)

11-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:1
Гол: Дарко Гожкович

12-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:1
Голлар: Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов.

13-тур
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 2:1
Гол: Носир Отақўзиев.

14-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 3:2
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (пен), Суҳроб Бердиев, Филип Райевац.

15-тур
“Олмалиқ” – “Қўқон-1912” – 0:0

Кимда нечта гол бор?
Филип Райевац – 6
Суҳроб Бердиев – 6
Носир Отақўзиев – 4
Мурод Холмуҳаммедов – 3 (2 та пен)
Жавоҳир Сидиқов – 1 та
Акмал Холмуродов – 1
Баҳодир Акрамов – 1
Дарко Гожкович – 1

Жами голлар: 23 та

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО