Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Жажжи шунқорчалар” машғулотлари давом этмоқда

13.07.2017

Аввал хабар берганимиздек,  Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Жажжи шунқорчалар” футболга ихтисослашган футбол гуруҳлари ташкил қилинган.

Айни кунларга келиб бу гуруҳлар ўз фаолиятларини изчил равишда давом эттиришмоқда. 51-сонли мактабгача таълим муассасасига борганимизда кичкинтойларнинг машғулотлари устидан чиқиб қолдик.

Бу ерда мураббий Муроджон Султонов машғулотларни олиб бормоқда.

– Гуруҳларимизда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 24 нафар кичкинтойлар билан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Машғулотларни ҳафтасига 3 маҳалдан болажонларнинг ёшларига муносиб тарзда ўтказяпмиз. Машғулот ўтказиш учун зарур бўлган барча анжомлар, тўплар билан таъминланганмиз. Асосий мақсадимиз кичкинтойларни футбол алифбеси билан таништириш, уларда дастлабки кўникмаларни шакллантириш, соғлом авлолни тарбия қилишдан иборат. Болажонлар машғулотларда жуда катта қизиқиш ва иштиёқ билан иштирок этишмоқда. Улар билан ишлаш кишига бир олам завқ бағишлайди – дейди М. Султонов.

Биз машғулотлар жараёнини суратга тушириб, уларни сизлар билан баҳам кўришни лозим топдик.

photo_2017-07-13_05-48-39

photo_2017-07-13_05-47-45

photo_2017-07-13_05-47-51

photo_2017-07-13_05-47-55

photo_2017-07-13_05-47-59

photo_2017-07-13_05-48-03

photo_2017-07-13_05-48-07

photo_2017-07-13_05-48-12

photo_2017-07-13_05-48-15

photo_2017-07-13_05-48-19

photo_2017-07-13_05-48-22

photo_2017-07-13_05-48-26

photo_2017-07-13_05-48-29

photo_2017-07-13_05-48-32

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО