«Кўклар» ва «Қизиллар» ўртасида ўзаро ўйин бўлиб ўтди.

15.07.2017

Футболчиларимиз Чирчиқ шаҳрида 2-даврага тайёргарлик жараёнларини давом эттиришмоқда. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказиляпти.

Таркибимизда «Пахтакор» жамоаси аъзоси , ҳужумкор ярим ҳимоячи ,Темур Толипов кўрикдан ўтмоқда. Толипов 1-даврани Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўтказган.Шунингдек «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлган , асли Қўқонлик Азамат Мамажонов ҳам мураббийлар назоратидан ўтмоқда.
Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоровлар Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ихтиёрида эканлиги ҳақида хабар берганмиз. Сербиялик легионерларимиз Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевацлар 16 ва 18 – июль кунлари таркибимизга келиб қўшилишади. Тажрибали ҳимоячимиз Александр Мерзляков жароҳатидан аста-секин фориғ бўлмоқда. Мерзляков асосий гуруҳ машғулотларида иштирок этяпти.

Бугун футболчиларимиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишди. «Кўклар» таркибида асосий таркиб футболчилари ҳаракат қилишган бўлса, «Қизиллар» таркибини асосан ёшларимиз тўлдиришди. Қизиқарли ўтган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Н Отақўзиев, С Бердиев ва С Ҳамидовларнинг киритган голларига Т Толипов ягона гол билан жавоб берди.
«Кўклар»: Никита Рибкин, Азамат Мамажонов, Акмал Холмуродов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев, Собир Ҳамидов, Жамшид Ҳасанов,Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.
«Қизиллар»: Азиз Ашуров, Исмоил Охунжонов, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Дониёр Тўлашев, Иқбол Маликжонов, Шоҳруҳ Эргашев, Иброҳим Раҳимов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Толипов, Достон Мелиқўзиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО