Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қизилқум” билан кучлар тенг келди

16.07.2017

“Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда «Қўқон-1912» – «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Бугун учрашувда турли сабабларга кўра бир қатор футболчиларимиз ўйнай олишмади.  Хабарингиз бор, сербиялик футболчиларимиз Филип Райевац, Дарко Гожковичлар айни дамда ўз юртларида бўлиб туришибди. Шунингдек Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоров Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан Қатарда. Александр Мерзляков ҳам бугун майдонга тушмади.

Таркибдаги йўқотишларга қарамай, футболчиларимиз назорат учрашувида яхши натижа кўрсата олишди.

Дастлабки хавфли вазият вакилларимиз томонидан вужудга келтирилди. Акрамовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.

21-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Суҳроб Бердиев ўзи кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ .

30-дақиқада ўйинда ҳисоб очилди. Навоийликлар бурчак зарбасини амалга оширгач, Отақўзиевга теккан тўп дарвозамиздан жой олди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 57-дақиқада Бердиев-Рўзиев- Жамшид Ҳасанов комбинацияси чиройли чиқди. Сўнгги паллада Ҳасанов йиқилди ва тўп йўқотилди.

65-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бердиевнинг тўп оширишидан сўнг захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди

69-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

75-дақиқада Муҳаммаданас  Ҳасанов иккинчи голини киритиши мумкин эди. Яқин масофадан бош билан берган зарбаси юқоридан кетди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада кўплаб вазиятлар вужудга келишига қарамай, ўйинда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.Айниқса сўнгги 10 дақиқа тўлиқ вакилларимизнинг хужумлари билан ўтди. Фақат вазиятларни голга айлантиришда бироз омад биздан юз ўгирди.

Шу тариқа жамоамиз йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашувида дуранг ўйнашди. Иккинчи назорат ўйини 21 июль куни “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтади.

 

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:1

Бош ҳакам: Вадим Агишев

«Қўқон-1912»:13. Никита Рибкин, 8. Баҳодир Акрамов, 18. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 25. Носир Отақўзиев, 70. Азамат Мамажонов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 15. Ойбек Рустамов.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 30. Ислом Абдуллаев, 8. Собир Хамидов, 28. Авазхон Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 33. Муҳаммаданас Ҳасанов, 29. Иқбол Маликжонов, 11.Темур Толипов.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулло Қамбаров, 18. Самандар Шодмонов, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 35. Максим Юрку, 77. Нодир Камолов.

Захира: 1. Эркин Жабборов, 2. Виктор Григорьев, 8. Акмал Рустамов, 15. Отабек Исроилов, 19. Акрам Баҳриддинов, 32. Хумоюн Абдуалимов, 85. Феруз Бобоқулов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО