Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Тайёргарлик давом этмоқда, таркибда ўзгариш бор

19.07.2017

Жамоамизнинг Чирчиқ шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Уч нафар футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоа йиғинига кетганлигидан хабарингиз бор. Қолган футболчилар Нўъмон Ҳасанов бошчилигида машғулотларга зўр беришмоқда.

Сербиялик Дарко Гожкович кечадан машғулотларга қўшилган. Филип Райевац эса бугун тонгда Тошкентга етиб келди.

Мухлисларимиз учун бир янгилик, Жаомамиз ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди. Тошкентнинг “Обод” жамоаси сардори Дониёрбек Ҳасанов 2-даврани “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди. Дониёр Ҳасанов асосан майдон марказида харакат қилувчи футболчи хисобланади. “Обод” жамоасининг “мотори” хисобланган Дониёр Ҳасанов ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлис ва мутахасисларнинг назарига тушиб улгурган. Биз Дониёр Ҳасановга жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишини тилаб қоламиз.
Жамоамиз ўзининг навбатдаги назорат ўйининини 21 июль куни Тошкентда “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

photo_2017-07-19_08-16-12

photo_2017-07-19_08-16-34

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО