Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ВИЛОЯТ ДЕРБИСИДА МАҒЛУБ БЎЛДИК

21.07.2017

Жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Рақибимиз вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили – Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бўлди. Ўзига хос «дерби» Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтди.

Бугунги баҳсда жамоамиз етакчилари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Александр Мерзляков, Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Суҳроб Бердиевлар  терма жамоа йиғини боис иштирок этишмади. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида БААда ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичида ўйнаган Жавоҳир Сидиқовга ҳам дам олиш имконияти берилди.

4- дақиқадаёқ футболчиларимиз хавфли вазият содир этишди. Носир Отақўзиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди. Тўпни дарвозабонни устидан оширмоқчи бўлган эди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

13-дақиқада энди Отабек Ҳайдаров бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

18-дақиқада “Нефтчи” футболчилари ҳисобни очишди. Фарғоналиклар жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Музаффаровнинг зарбаси ҳимоячиларимизга тегиб қайтди. Қайтган тўп эса Алишер Шоғуломовнинг голи билан якунланди. «Нефтчи» футболчиларининг кетма-кет ҳужумлари ўз самарасини берди, дейиш мумкин.

25-дақиқада футболчиларимиз икки марта бурчак зарбасидан самарали фойдалана олишмади.

30-дақиқа яна бир хавфли вазият вакилларимиз томонидан яратилди. Ўткир Юсупов чаққонлик қилди, сўнгги паллада.

39-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарган эди. Тўп яна Рўзиевга бориб тушди. Рўзиев-Мамажонов-Райевац комбинацияси эса гол билан якунланди. Сербиялик футболчи чемпионат баҳсида ҳам фарғоналиклар дарвозасини ишғол этганди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи таймни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашганди. 57-дақиқага келиб дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Саидов ўрнига майдонга тушган Ҳакимов пенальтини аниқ амалга оширди.

62-дақиқада Захирадан ўйинга қўшилган яна бир футболчи Абдужамол Исроилов ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

88-дақиқада Аваз Маматхўжаев тўпни Қувондиқ Рўзиевга жуда қулай тарзда узатди. Рўзиев зарбада адашди.

Шу тариқа футболчиларимиз водий дербисида “Нефтчи”га мағлуб бўлишди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:3 (1:1)

Бош ҳакам

Голлар: Филип Райевац – 39.  – Алишер Шоғуломов – 18, Шерзод Ҳакимов – 57 (пен),  Абдужамол Исроилов – 62

«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 25. Дониёр Ҳасанов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Азамат Мамажонов, 75. Иброҳим Раҳимов, 99. Филип Райевац.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 30. Ислом Абдуллаев, 15. Ойбек Рустамов, 28. Авазхон, Маматхўжаев, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 29. Иқбол Маликжонов, 20.Темур Толипов.

«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Жасур Ҳасанов, Муҳсин Убайдуллаев, Камрон Кападзе, Мурод Тўйчибоев, Бобур Давлатов, Музаффар Музаффаров, Абдулраҳмон Абдулҳақов, Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров, Алишер Шоғуломов.

Захира: Шерзод Ҳакимов, Абдужамол Исроилов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО