Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қувондиқ Рўзиев: “Қўқон-1912” учун жонимни беришга тайёрман”

24.07.2017

Ўзининг ажойиб тезлиги ва  дриблинглари  билан мухлисларимиз қалбидан  жой олган Қувондиқ Рўзиев яна бир ярим йилдан сўнг, жамоамизга қайтди. Унинг қайтиши қўқонлик футбол ихлосмандлари учун ажойиб янгилик бўлгани шубҳасиз. Фурсатдан фойдаланиб Қувондиқ Рўзиевни суҳбатга тортдик.

– Қувондиқ жамоамизга хуш келибсиз. Сизни яна Қўқонда кўриб турганимиздан хурсандмиз.

– Авваламбор барча Қўқонлик мухлисларга алангали салом. Орадан бир ярим йил ўтиб яна Қўқонга қайтганимдан хурсандман. “Қўқон-1912”га қайтишни ҳаммадан кўра ўзим кўпроқ истадим. Бош мураббий мени жамоага таклиф қилгач, бошқа таклифлар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмадим. Чунки мени  футболчи сифатида танитган жамоа бу – “Қўқон-1912”  бўлади.  Бу жамоа учун жонимни бериб ўйнашга тайёрман.

DSC_3806 копия

– Орадан ўтган бир ярим йил ҳаётингизда қандай ўзгаришлар рўй берди?

– Ўтган фурсат ичида қанчалик қийналганимни фақат ўзим биламан. Футболсиз яшашосон бўлгани йўқ. Эртага ўйнамаслигингни билиб туриб машғулотларда иштирок этишдан мушкул нарса йўқ экан. Очиғини айтсам, шу ўтган вақт мобайнида Қўқондаги ўйинларим хотираси билан яшадим. Тушкунликка тушган вақтларим бўлди. Яхшиям оила аъзоларим бор, улар менга катта руҳий далда бўлишди. Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган бўлсам-да, бир ярим йил умримни беҳуда йўқотдим. Энди бундай хатони такрорламасликка ҳаракат қиламан.  Ўзимга қолса фаолиятимни сўнггига қадар Қўқонда ўйнаган бўлардим, лекин ихтиёр менда эмас эди. Яна эски даражамга чиқиш, мухлисларнинг  ёқимли футболчиси бўлиш учун боримни беришга тайёрман.

DSC_3794 копия

– Жамоада сиз ўйнайдиган чизиқдаги рақобат етарли. Нима деб ўйлайсиз асосий таркибдан жой эгаллай оласизми?

– Рақобатни борлиги яхши. Чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Албатта асосий таркибдан ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Барча футболчилар қатор мен ҳам бошланғич таркибда майдонга тушиш учун тинимсиз менат қилишга, шу орқали мураббий ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат  қиламан.

“Қўқон-1912” жамоаси 2-даврада ҳам етакчилар қаторида бўладими, сизни фикрингиз қандай ?

– Жамоа 1-даврада жуда яхши натижаларни кўрсатди. Энди иккинчи даврада бундан ҳам яхши ўйин кўрсатиб, жадвалдаги мавқеимизни сақлаб қолишимиз талаб этилади. Мана жамоага мендан ташқари Дониёр Ҳасанов ҳам қўшилди. Ҳасанов 1-даврада “Обод” жамоасининг юраги бўлди десам адашмаган бўламан.  Энди  барчамиз биргаликда  “Қўқон-1912” жамоасини совриндорлар қаторидан ўрин олиши учун  бор куч ғайратимизни ишга соламиз.

DSC_4193 копия

Қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

– Барчаларига соғлик-саломатлик, оилаларига хотиржамлик тилайман. Мен уларни соғинганман. Яна стадионимизни тўлдириб жамоамизни қўллаб туришларини хоҳлайман.

             Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО