Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жамоамиз муҳим трансферларни амалга оширди

24.07.2017

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислару мутахасисларнинг назарига тушган иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўтган мавсумда “Пахтакор” жамоасидан ижара асосида олинган Жавоҳир , олий лигадаги дебют ўйинини айнан “Қўқон-1912” жамоасида ўтказди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов унга қўрқмасдан имкоият бериб, чин маънодаги иқтидорни кашф қилди десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намоиш қилиб келаётган Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери ҳуқуқлари энди жамоамизга тегишли бўлди.

photo_2017-06-21_04-50-21

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси уни эркин агент сифатида жамоамизга қўйиб юборди.
Шунингдек “Пахтакор”дан ижарага олинган дарвозабон Никита Рибкин хам эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан жамоамизга тегишли бўлди. Клубимиз Рибкиннинг трансфер ҳуқуқларини “Пахтакор”дан сотиб олди.

photo_2017-06-23_18-05-35
“Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган яна бир футболчи Андрей Сидоров эса , икки томоннинг келишувига асосан ўз жамоасига қайтиб кетди. “Пахтакор” Андрей Сидоровни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берди.

photo_2017-06-21_04-51-09
Шу ўринда “Пахтакор” жамоасининг янги раҳбариятига клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб юқоридаги трансферларга розилик билдиришгани учун, жамоамиз раҳбарияти ва мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз .
Биз юқоридаги ҳар уччала футболчиларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО