Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДА ҒАЛАБА ҚЎЛДАН БОЙ БЕРИЛДИ

28.07.2017

Учрашувни вакилларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди.  3-дақиқада футболчиларимиз ажойиб комбинация ташкил этишди. Якуний зарба бироз кучсиз чиқди. 8-дақиқада меҳмонларда яхши имконият вужудга келди. Ислом Кенжабоевга сўнгги паллада тажриба етишмади.

20-дақиқа ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Филип Райевацни йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

35-дақиқада  меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқди бироқ самарасиз тугади.

42-дақиқада  Суҳроб Бердиев чап қанотдан катта тезликда рақиб дарвозаси томон кириб борди. Аммо сўнгги паллада меҳмонлар ҳимоячиси хавфни бартараф этди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда “Аждарлар” ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Никита Рибкин ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда тўпни ўшлаб олди.

Сўнгги дақиқада Филип Райевац рақиб дарвозасини ишғол этиши мумкин эди. Аммо унинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз шиддат билан бошлашди. Боиси кейинги босқичга чиқишимиз учун яна иккита гол киритишимиз лозим эди. Буни яхши ҳис етган футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Аммо тайм бошида бир қатор ҳужумлар самарасиз якунланди.

50-дақиқада жуда чиройли ҳужум ташкил этдик. Райевац-Сидиқов комбинацияси мухлисларнинг олқишларига сабаб бўлди.

65-дақиқада мезбонлар ажойиб комбинация ташкил этишди. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан кейин Жамшид Ҳасанов рақиб дарвозасини ишғол этди -2:0.

Никита Рибкин бугун аъло даражада ўйнаганини таъкидлаш жоиз. Дарвозабонимиз бир неча марта жонимизга оро кирди.

74-дақиқада Андрей Сидоров ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

76-дақиқада омад меҳмонлардан очиқчасига юз ўгирди. Шаҳбоз Эркиновнинг дарвоза яқинидан боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

88-дақиқада Шаҳбоз Эркинов ҳисобни қисқартирди.

Голан кейин футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ улардан фойдалана олмадик.

90-дақиқада Жасур Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар натижасида дуранг қайд этдик.

 

Ўзбекистон Кубоги-2017.

Чорак финал

Жавоб учрашуви

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Карши) – 2:2 (1:0)

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Акмалжон Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 21 (пен), Жамшид Ҳасанов – 65. – Шахбоз Эркинов – 88, Жасур Ҳасанов.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (11. Андрей Сидоров-57), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-62), 77. Мурод Холмуҳаммедов (5. Жалил Кимсанов-67), 99. Филип Раевац.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 9. Носир Отақўзиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Мақсуд Каримов (с), 6. Азиз Ғаниев, 10. Дилшод Раҳматуллаев (5. Ғолиб Ғайбуллаев,-90), 15. Шаҳбоз Эркинов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Ислом Кенжабоев (77. Жасур Ҳасанов-69), 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан (22. Игорь Голбан-84), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1. Умид Эргашев, , 27. Ислом Рашидхонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 45. Бобир Абдухолиқов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО