Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БУГУН ФУТБОЛ: “НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912” УЧРАШУВИГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

06.08.2017

Бугун Олий лига 16-турининг марказий учрашуви Қаршида бўлади. Бунда “Насаф” “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро баҳс юритади. Ушбу учрашувга оид айрим статистик маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Мазкур жамоаларнинг олий лигада бунгача 15 марта туқнаш келишган. 11та учрашувда  қаршиликлар ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоалар чемпионатдаги ўзаро учрашувларда ҳанузгача дуранг натижа қайд этиишмаган.Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Аждарлар” томонида 32-19.

 

Мавсумдаги тўртинчи учрашув
Бу йилги футбол мавсумида ушбу жамоалар ўзаро тўртинчи бор туқнаш келишмоқда. Шулардан иккитаси кубок баҳслари бўлса, бугун чемпионатнинг иккинчи учрашуви ўтказилади. Кубок баҳсларининг биринчисида “Насаф” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 28 июль куни Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.
Ҳакамлар

Бугунги  учрашувни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу ҳакам Олий лига 3-тур доирасдаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини ҳам бошқарганди.

 

Олий лига

16-тур

«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р.Черников

 

 

Бошланиш вақти

Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви Mycujoo.tv сайтида онлайн намойиш этилади

Трансляцияга ҳавола: https://mycujoo.tv/ch/296?id=7703

Учрашув соат 19:30да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО