“Обод”га қарши ўйин чипталари сотувга чиқди.

11.08.2017

Эртага 12-август куни жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилади.
Олий лига 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Обод” учрашуви учун чиқарилган чипталар бугундан “Марказий” стадион кассаларида сотувга чиқарилди. Чипталар доимгидек 5 000 ва 10 000 сўмдан сотилмоқда.

“Қўқон-1912” – “Обод”  ўйини эртага, яъни 12-август куни соат 17-30 да старт олади. Бугун ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашадилар. Бугунги баҳс ҳам соат 17-30 да бошланади.

Барчангизни “Марказий” стадионга ташриф буюриб жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО