Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НИКИТА РИБКИН ТЕРМА ЖАМОАГА ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

17.08.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйин –Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида 20 август кунидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказади.

Йиғин доирасида терма жамоа 25 август куни Қирғизистонга қарши ўртоқолик ўйинида майдонга тушади. Бош мураббий Самвел Бабаян бўлажак уч ўйин учун 27 футболчини жалб қилди.

Сўнгги пайтларда “Қўқон-1912” клубидан ҳам терма жамоага ўйинчи жалб этиш одатга айланганиб қолди. Бу сафар бош жамоага дарвозабонимиз Никита Рибкин жалб этилди.
Миллитй терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);
Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”);
Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент).
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасига рўбаро келади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО