“Қизилқум” – “Қўқон-1912”: Ўзаро ўйинлар ҳақида

18.08.2017

18-тур доирасида вакилларимиз Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушишади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 11 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг еттитасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 25-11, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 22 очко, “Қўқон-1912” эса 10 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:

09.09.2016   «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  1:1

09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  5:1

16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:0

01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:2

Ҳакамлар

19 август куни Навоийда ўтказиладиган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувини Олим Толибжонов бошқариб борадиган бўлди.

Ушбу ҳакам бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувни бошқарган.

Олий лига

18-тур

«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 19 август шанба куни  соат 19:00да бошланади. Ўринбосарлар баҳси бугун соат 16:30да старт олади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО