Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НАВОИЙДА МАҒЛУБ БЎЛДИК

19.08.2017

Иккинчи давра ҳар икки жамоа учун оғир бошланди. Вакилларимиз ортда қолган икки ўйиннинг биттасида ғалаба қозонишди. Битта учрашувда эса мағлубиятга учрашди. Навоийликлар эса битта баҳсда дуранг ўйнашди. Олдинги турда эса рақибга имкониятни бой бериб қўйишди. Шу боис бугунги беллашув ҳар икки жамоа учун жуда муҳим аҳамият касб этарди.

Бугунги ўйинда жароҳати боис Носир Отақўзиев майдонга туша олмади. Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида томонлар ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. 12-дақиқа ўтиб бораётган пайтда вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан узатилган тўпни Дарко Гожкович боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади -0:1.

20-дақиқада яна битта хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Жавоҳир Сидиқов майдон марказидан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

33-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди.  Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Самандар Шодмонов гол билан якунлади – 1:1.

36-дақиқада Отабек Зокиров кучли ва аниқ зарбаси билан Рибкинни доғда қолдирди-2:1.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида аниқроғи, 41-дақиқада Ғайрат Жумаевнинг кутилмаганда кучли зарба йўллади. Тўп дарвозамиздан ўрин олди – 3:1.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Бош мураббиймиз тайм бошида иккита ўзгаришни амалга оширди. Никита Рибкин ва Жамшид Ҳасановлар ўрнига Азиз Ашуров ва Хушнудбек Авиловлар майдонга туширилди.

58-дақиқада рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

71-дақиқада майдон эгалари яна бир бор дарвозамизни ишғол этишлари мумкин эди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Отабек Зокиров бир метрдан бўш дарвозага йўллай олмади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Майдон эгалари эса иложи борича вақти чўзишга ҳаракат қилишди. Навоийликларнинг бу интилишлари ўйин охирига қадар самара берди.

Шу тариқа, футболчиларимиз иккинчи даврада иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олишди.

 

Олий лига

18-тур

 «Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:1 (3:1)
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Голлар: Самандар Шодмонов – 33, Отабек Зокиров – 36, Ғайрат Жумаев – 41. –  Дарко Гожкович – 12,

“Қизилқум”: 55. Эркин Жабборов. 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 18. Самандар Шодмонов (6. Нодирхон Камолов – 87), 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 89. Отабек Исроилов (93. Максим Юрку – 69).

Захира: 22. Артём Макосин, , 8. Акмал Рустамов, 77. Бекзод Ғанижонов, 92. Акрам Баҳритдинов, 96. Хумоюн Абдуалимов.

«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин (12. Азиз Ашуров – 46), 7. Жамшид Ҳасанов (98. Хушнуд Авилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров – 72), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 17. Авазхон Маматхўжаев, 97. Ойбек Рустамов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО