Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз”

19.08.2017

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Бугун мухлислар очиқ футбол гувоҳига айланишди. 3:1 ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик.

Ўйинни яхши бошладик. Лекин “Қизилқум”нинг тажрибали ўйинчилари вазиятдан чиқиб кетишни уддалашди. Биринчи бўлимда учта тўп ўтказиб юбордик. Кейин ҳужумлар ташкил этдик. Улардан фойдалана олмадик.

Иккинчи даврада иккита мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳали ҳаммаси олдинда кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

Райевац охирги ўйинларда ўзига билдириган ишончларни оқлай олмаяпти. Бугун ҳам у кутилган ўйинни намойиш эта олмади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО