Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” превью

24.08.2017

Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. Шу куни вилоятимизнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912”  ва “Нефтчи” майдонга тушади.

Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 23 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни уч марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 66:28. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 11 очкони қўлга киритган.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1

19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2

20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4

03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

08.04.2000 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:3

 

Ҳакамлар

Шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Нефтчи”  жамоалари ўртасидаги баҳснинг мамлакатимизнинг энг яхши  рефериларидан бири – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Ушбу ҳакам бугунга қадар жамоамизнинг иккита учрашувини бошқарганди. Қўқонда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувини ҳамда Наманганда ўтказилган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўйинларида Коваленко ишлаганди.

Қизиғи, шундаки, Коваленко жорий мавсумда иккинчи марта водий дербисини бошқариб боради.

 

Олий лига

19-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

 

Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 26 август куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00да бошланади. 25 август куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да стат олади.

Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО