“Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашуви чипталари сотувда.

24.08.2017

Аввал хабар берганимиздек 26-август шанба куни , Қўқондаги “Марказий” стадионида олий лига 19-туридан ўрин олган  “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашуви  бўлиб ўтади.
Ўзига хос вилоят “дерби”си учун чиқарилган чипталар сотувга чиқди. Чипталар доимгидек 5 000  ва 10 000 сўмдан “Марказий” стадион кассаларида сотилмоқда.  “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашуви 26-август куни соат 17-00 да бошланиши белгилаб қўйилган. Эртага 25-август куни ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бу учрашув соат 16-30 да бошланади.
Барчангизни стадионимизга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО