Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
КИЧИК ДЕРБИДА ЖАНГОВОР ДУРАНГ

25.08.2017

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. Ўринбосарларимиз дастлабки ҳужумни голга айлантиришди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида жарима тўпиндан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Иқбол Маликжоновнинг жаримадан тепган тўпи рақиб дарвозасидан ўрин олди.

6-дақиқасида Аваз Маматхўжаев жамоамиз иштирокидаги ажойиб комбинацияни гол билан якунлади.

10-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳамидулло Абдуҳамидов қанотдан узатилган тўпни дарвозамизга аниқ йўллади.

18-дақиқада “Нефтчи” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини Муҳсин Убайдуллаев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи таймни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди.  55-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан бир нечта рақибни алдаб ўтиб, тўпни шеригига ўзатди. Бироқ Иқбол Маликжонов тўпга зарба бера олмади. 57-дақиқада меҳмонлар жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади.

62-дақиқада футболчиларимиз жарима майдончаси ёнидан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

75-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазиятга эга бўлишди. Лекин ундан унумли фойдалана олишмади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳисобни ўзгартиришга ҳарчанд ўринмасин, ўйинда бошқа гол киритилмади. Шу тариқа, кичик дербида жанговор дуранг қайд этилди.

 

Ёшлар лигаси

19-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:2 (2:2)

Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров, С. Раҳмонов.

Голлар: Иқбол Маликжонов -2, Аваз Маматхўжаев – 6, – Хамидулло Абдуҳамидов – 10, Муҳсин Убайдуллаев – 18 (пен).

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдлуллаев, 6. Дилшод Баратов (15. Иброҳим Аҳмаджонов-86), 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов (26. Бахтиёр Абдубаннонов-80), 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 50. Саидмирзо Тўхтасинов (19. Достон Мелиқўзиев-36), 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Дониёр Тўлашев-63), 75. Маъмур Раҳимов (20. Мўмин Содиқжонов-74), 99. Муҳаммаданас  Ҳасанов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов.

“Нефтчи”: 80. Шуҳратилло Раҳмонов, 8. Ислом Тошпўлатов, 9. Абдуқодир Артиқов (7. Фарҳод Намозов-56), 10. Хуршид Асқаралиев (77. Ризо Айвазов-67), 11. Эломон Каримов, 18. Авазбек Ўлмасалиев, 20. Ҳусанбой Ғаниев (88. Илҳом Ваҳобов-84), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 27. Миржамол Неъматов, 32. Шодиёр Хожиматов.

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 6. Абдужалил Маназаров, 15. Раҳимберди Маматкаримов, 22. Сардор Исақов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО