Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувига доир маълумотлар

20.09.2017

Жума куни футболчиларимиз Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушишади. Қуйида “Металлург” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 15 бора тўқнаш келишган.   Мазкур учрашувларнинг 5 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган.  Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Саккизта ўйинда эса вакилларимиз муваффақият қозонишган.  Тўплар нисбати – 21-27, жамоамиз фойдасига.

Мазкур учрашувларда “Металлург” 17, “Қўқон 1912” жамоаси 26 очкога эга бўлган.

Бекободда бўлиб ўтган бешта учрашув:

30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 – 3:1

06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 – 2:1

14.05.2003  Металлург – Қўқон 1912 – 3:1

23.03.2002  Металлург – Қўқон 1912 – 0:2

20.09.2000  Металлург  -Темирйўлчи – 6:1

 

Мавсумдаги тўртинчи учрашув

Вакилларимиз Рустам Мирсодиқов шогирдлари билан ушбу мавсумда тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Биринчи даврада Қўқонда ўтган (7-тур) баҳсда футболчиларимиз Суҳроб Бердиевнинг учта голи эвазига рақибни йирик ҳисобда доғда қолиришган эди.

Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги 1/8 финалда ҳам ўзаро майдонга тушишди. Қўқондаги баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак, Бекободдаги учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучишган. Лекин икки ўйин натижасига кўра, “Қўқон-1912” клуби чорак финалга йўлланма олган.

 

Ҳакамлар

22 сентябрь куни Бекободда бўлиб ўтадиган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадси бошқариб борадиган бўлишди.

Учрашув назоратчиси Бахтиёр Тоғаев.

Виктор Серазетдинов ушбу мавсумда жамоамизнинг битта учрашувида ишлаган. Аниқроғи, 28 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги – “Қўқон-1912” – “Насаф” (2:2) ўйинида В.Серазетдинов бош ҳакам вазифасини бажарган.

 

Олий лига

22-тур

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО