Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
САФАРДАГИ ЯНА БИР МАҒЛУБИЯТ

22.09.2017

Бугунги учрашувни вакилларимиз бироз бошқача таркибда бошлашди. Сербиялик ҳужумчи бу сафар захирада қолдирилди. Жароҳат сабаб бир неча ўйинларни ўтказиб юборган Жалил Кимсанов ва Александр Мерлзяковлар эса сафга қайтишди.

Баҳснинг биринчи дақиқасида футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Бунинг натижасида 3-дақиқада мезбонлар Суҳроб Бердиевни йиқитишди. Кетма-кет ҳужумлар билан ўйинни бошлади жамоамиз.

15-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Гол муаллифи Ислом Исоқжонов бўлди. 25-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

33-дақиқада Ойбек Рустамовниг кучли зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада жамоамиз сардори Носир Отақўзиев боши билан зарба берган эди. Ҳакам ҳужумда фол қайд этди.

38-дақиқада мезбонлар бурчак зарбаси ижро этишди. Бурчакдан йўлланган тўпни Аброр Ҳусинов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашди.

51-дақиқада Бердиевда имконият бўлган эди. У зарба бераётган паллада химоячи билан тўқнашиб кетди.

55-дақиқада яна бир имконият вужудга келди. Отақўзиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 57-дақиқа қулай имкониятга эга бўлдик. Тўп дарвозага киришни истамади. Омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Мезбон ҳимоячилари уч марта тўпни дарвоза чизиғидан қайтаришди.

60-дақиқада мезбонлар ўз дарвозаларига гол киритишларига  бир баҳя қолди.

74-дақиқада Райевацнинг бош билан зарбасини дарвозабон эгаллади. Мезбонлар эса қарши ҳужумда бизни жазолашди. Зоҳид Абдуллаев дарвозамизга учинчи голни киритди.

87-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди. Бироқ дарвозабон ҳам ўз ўрнида ишончли ўйнади.

Қолган дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида кўплаб ҳужумларни ташкил этган футболчиларимиз ҳисобни ўзгарита олишмади ва натижада иккинчи даврадаги навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Жамоамиз навбатдаги учрашувни 30 сентябрь куни Қўқонда “Шўртан”га қарши ўтказади.

 

Олий лига

22-тур

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

Голлар: Ислом Исоқжонов – 15, Аброр Ҳусинов – 38, Зоҳид Абдуллаев – 75.

“Металлург”: 1. Зафар Сафоев, 2. Аброр Ҳусинов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (38. Муҳаммаджон Султонов – 82), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 19. Алишер Зиёвуддинов (6. Дилмурод Каримов-77), 22. Ислом Исоқжонов (7. Дониёр Одилов – 56), 70. Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: 25. Тимур Тўйчиев, 5. Жасур Аҳмедов, 16. Сирожиддин Аллаев, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
“Қўқон-1912”: 12. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов (10. Жавоҳир Сидиқов – 68), 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-79), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 97. Ойбек Рустамов (99. Филипп Райевац-46).
Захира: 13. Азиз Ашуров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 98. Хушнудбек Авилов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО