Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ЯНА БИР АЖОЙИБ КАМБЭК

29.09.2017

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқалардан ҳужумга ташланишди. 9-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси  Ислом Шодмонов ҳисобни очди.

15-дақиқада Юсуф Бўриев шериклари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунлади. 22-дақиқа ўтиб бораётган паллада дарвозабоннинг ҳимоясидан Достон Мелиқўзиев фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. 25-дақиқада Аброр Раҳмонов ҳисобни тенглаштирди. – 2:2.

31-дақиқада Иқбол Маликжонов кучли зарбаси билан жамоамизни олдинга олиб чиқди. 33-дақиқа меҳмонлар хавфли вазиятдан фойдалана олишмади. Сўнгги паллада ҳимоячиларимиз тўпи қайтариб қолишди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар кетма-кет иккита хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Аммо танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди.  58-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Иқбол Маликжоновнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

65-дақиқа Дилшод Баратов ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг чамаси олти мертлардан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз кетма-кет ҳужум ташкил этишди. Бироқ улардан фойдалана олмадик.

90-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов меҳмонлар ҳимоячиси ва дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни оширди.

Шу тариқа ўринбосарларимиз яна бир марта иродали ғалабага эришишди.

 

Ёшлар лигаси

23-тур

“Қўқон-1912” – “Шўртан” – 4:2 (3:2)

Ҳакамлар: Бахтиёр Юльчараев, Шохрух Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.

Голлар: Достон Мелиқўзиев 21, Аброр Раҳмонов 25, Иқбол Маликжонов 31, Муҳаммаданас Ҳасанов 90. – Ислом Шодмонов 9, Юсуф Бўриев 15.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 18. Рамзбек Исақов, 23. Дадахон Сулаймонов, 24. Исроил Толипов, 31. Шукур Мўминов, 33. Иброҳим Мухторов.

“Шўртан”: 16. Акмал Раҳмонов, 5. Шербек Эшмуродов, 6. Акрам Баҳромов, 8. Ислом Шодмонов, 9. Темур Комилжонов, 17. Ғулом Раҳмонов, 19. Шерзод Темиров, 21. Шаҳзод Хурсанов, 22. Нурали Падаров, 23. Юсуф Бўриев, 55. Шаҳбоз Жўраев.

Захира: 1. Элдор Тожибоев, 4. Мирмуҳсин Сатторов, 11. Сойибжон Сафаров, 18. Толиб Очилов, 25. Арслон Элбеков, 29. Евгений Кочнев, 34. Алвеш Муродуллаев.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО