Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ШЎРТАН” ЙИРИК ҲИСОБДА ДОҒДА ҚОЛДИРИЛДИ

30.09.2017

Бугунги учрашув олдидан жамоамиз яна йўқотишларга дуч келди. Хусусан, жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис, ушбу баҳсни ўтказиб юборди. Шунингдек, жароҳат сабаб бугунги ўйинда Никита Рибкин ва Баҳодир Акрамовлар майдонга туша олмадилар. Ўз навбатида меҳмонлар сафида ҳам йўқотишлар бор эди. Жумладан, Элдон Бойматов ва Обид Жўрабоевлар жароҳат сабаб Қўқонга кела олишмади.

Учрашувни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 7-дақиқадаги жарима тўпи кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келганди. Сўнгги паллада “Шўртан” ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин эса яна бир хавфли вазият юзага келди. Меҳмонлар ҳимоячиси бу сафар тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

18-дақиқада Филип Райевацнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига жамоадошлари етиб кела олишмади.

22-дақиқада Ҳасанов-Отақўзиев комбинацияси чиройли чиқди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади.

23-дақиқада жарима майдончаси ёнида рақиблар Мерзляковни йиқитишди. Суҳроб Бердиев тепган тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

27-дақиқада Носир Отақўзиевнинг боши билан берган зарбаси рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазиятни вужудга келтирди.

31-дақиқада жамоамиз сардорининг  боши билан берган яна бир зарбасини Туробов ўшлаб олди.

33-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишди. Филип Райевацнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Бу ҳужумчимизнинг мавсумдаги 8-голи бўлди.

42-дақиқа ўтиб бораётган паллада Суҳроб Бердиев яна ўзини кўрсатди. Бу сафар у Жамшид Ҳасановнинг оширган тўпни голга айлантирди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи қисмини ҳам футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди.

59-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони олдинга чиқиб кетганди. Буни футболчимиз ўз вақтида пайқаб зарба беришга қарор қилганди.

64-дақиқада ғузорликлар жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Игорь Таран жарима майдончаси ичида боши билан аниқ зарба бера олмади.

70-дақиқада ҳисоб йириклашди. Филип Райевацнинг жарима майдончасига оширган тўпини Жавоҳир Сидиқов рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

77-дақиқада Филип Райевац тўртинчи бор рақиб дарвозасини нишонга олди. Сербиялик ҳужумчи узоқ танаффусдан кейин яна ўзини кўрсатди.

85-дақиқада Игорь Таран ҳимоядаги хатодан фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринишмасин, ўйиндаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа футболчиларимиз ниҳоят узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

 

Олий лига

23-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:1 (2:0)
Ҳакамлар:
 Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Голлар: Суҳроб Бердиев – 33,42, Жавоҳир Сидиқов – 70, Филип Райевац – 77 – Игорь Таран-85.

«Қўқон-1912»: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (5. Жалил Кимсанов-60), 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-76),  19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович,  70. Қувондиқ Рўзиев (25. Иқбол Маликжонов-80), 99. Филип Райевац.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 17. Аваз Маматхўжаев,  97. Ойбек Рустамов, 98. Хушнуд Авилов.

 «Шўртан»: 25. Алибек Туробов, 4. Жамол Отақулов, 5. Ҳасанбой Эргашев, 7. Олим Каримов (20. Шаҳзод Хурсанов-74),  9. Игорь Таран, 12. Лазиз Убайдуллаев, 19. Маъруф Муродов (17. Ғулом Раҳмонов-46), 30. Жасур Холтўраев, 77. Отабек Нарзуллаев, 85. Руслан Мельзетдинов, 99. Марадона Сафаров (76. Аббос Амонов-81).

Захира: 1. Элдор Тожибоев, 46. Толиб Очилов, 55. Дилшод Хушбаков, 92. Евгений Кочнев.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО