02.10.2017
Олий лигада 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ниҳоят вакилларимиз бир ойдан ошиқроқ давом этган ғалабасиз серияга барҳам беришди. “Марказий” ўйингоҳда “Шўртан”ни қабул қилган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ғузорликлар устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мазкур учрашувнинг энг яхши ўйинчилари сифатида эса Суҳроб Бердиев ва Игорь Таранлар эътироф этилди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
23-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:1 (2:0)
Қўқон. 5136 томошабин.
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 8,4, Р. Фозилов (Наманган) – 8,0, М. Мажидов (Наманган) – 7,7, Б. Юльчараев (Гулистон) – 9
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
Голлар: С. Бердиев (33, 42), Ж. Сидиқов (71), Ф. Райевац (77) – И. Таран (85).
Огоҳлантиришлар: Д. Ҳасанов (58), А. Холмуродов (90 + 1) – О. Каримов (69), Ж. Холтўраев (87).
Энг яхши ўйинчилар: С. Бердиев – И. Таран.