“ПАХТАКОР”ГА ҚАРШИ ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА.

06.10.2017

Жамоамиз олий лиганинг навбатдаги 24-тур учрашувини Тошкентда “Пахтакор”  жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув турнинг марказий ўйинларидан бири бўлиши кутилмоқда.

“Шўртан”  устидан қозонилган йирик ғалабадан  руҳланган футболчиларимиз “Пахтакор”га қарши учрашувга астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар. Машғулотлар Чирчиқ шаҳрида кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Бош мураббийимиз Нўъмон Ҳасанов бошчилигида ўтаётган машғулотларда Б Акрамовдан ташқари барча футболчилар астойдил тер тўкишмоқда. Жароҳати боис Баҳодир Акрамов машғулотларда иштирок этмаяпти.

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин 14-октябрь кунига белгиланган.  Ўртадаги танаффус узоқлигини ҳисобга олган мураббийларимиз , битта назорат ўйини ўтказишни ўз режаларига киритишган. Бу учрашувда бизга Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси рақиб вазифасини ўтаб беради. Назорат ўйини 8-октябрь кунига белгиланган. Учрашув ўтадиган стадион ҳамда ўйин вақти ҳақида қўшимча тарзда хабар берамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО