Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ҒОЛИБ АНИҚЛАНМАДИ

08.10.2017

ФИФА кунлари муносабати билан Олий лигада кичик танаффус юзага келганидан фойдаланган жамоамиз бугун Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши назорат учрашувни ўтказди.

Бугунги баҳсда Носир Отақўзиев, Баҳодир Акрамов  ҳамда Акмал Холмуродовлар турли сабабларга кўра жамоамизга ёрдам бера олишмади.

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқаларданоқ футболчиларимиз ҳужумга ташланишди. Бунинг натижасида 4-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз юқоридан кетди.

12-дақиқада майдонда тўқнашув юзага келди. Унинг натижасида жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқов жароҳат олиб майдонни тарк этди. 15-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик. Навоийликлар тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 17-дақиқада ҳисоб очилди.  Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончаси ичида кучли зарбаси билан тўпни дарвозага аниқ йўллади – 0:1.

22-дақиқада кетма-кет бурчак зарбаларидан сўнг Ойбек Рустамов ва Филип Райевацларнинг зарбалари хавфли бўлди. Айниқса, Рустамовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.

27-дақиқада Филип Райевац-Дониёр Ҳасанов-Муҳаммаданас Ҳасанов-Ойбек Рустамов комбинацияси чиройли бўлди. Сўнгги паллада Ойбек Рустамов зарбада адашди. 32-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни ошириш учун яхши имконият вужудга келганди. Александр Мерзляков бирга-бир вазиятдан оқилона фойдалана олмади. Ушбу вазиятда “Қизилқум” дарвозабони маҳорат кўрсатди.

Биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида навоийликлар қўполик ишлатишди. Бунинг натижасида Суҳроб Бердиевга  майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилди.

Бу орада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган зарбасидан сўнг барча гол деб ўйлади. Аслида тўп дарвоза тўрига ташқари томондан теккан экан. Учрашувнинг биринчи қисми шу ҳисобда ўз поёнига етди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз сафида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Учрашувнинг иккинчи қисмини навоийликлар фаол тарзда бошлашди. 63-дақиқада “Қизилқум” футболчилари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Рақибларимиз берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

67-дақиқада навоийликлар ҳисобни тенглаштиришди. Отабек Зокировнинг зарбаси футболчимизга тегиб рикошет ҳолатида дарвозамизга бориб тушди – 1:1. Бу ҳолатда рақиб ҳужумчиси Рибкинни итариб юборган эди. Лекин ҳакам голни ҳисобга олди.

Бугунги баҳсни чемпионатдаги бўлажак рақибимиз «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳам кузатиб борганини таъкидлаш жоиз.

Учрашув якунланиши арафсида яна футболчиларимиз ташаббусга эга бўлишди. Рақиб дарвозаси олида бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Мерзляковнинг узоқдан йўллаган зарбаси юқоридан кетди. Сўнгги дақиқада эса Андрей Сидоров деярли бирга бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Натижада жамоамиз “Қизилқум”га қарши кечган навбатдаги ўртоқлик ўйинида ҳам дуранг қайд этди.

 

Назорат учрашуви

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Голлар: Отабек Зокиров – 67. – Муҳаммаданас Ҳасанов – 17.

«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов (22.  Артём Макосин-63), 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулла Қамбаров, 18. Самандар Шодмонов, 20. Ғайрат Жумаев (8. Акмал Рустамов-64), 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 77. Бекзод Ғанижонов (, 96. Бегзод Мирзамуротов – 69), 92. Акрам Баҳриддинов.

Захира: 2. Виктор Григорьев, 6. Нодирхон Камолов, 89. Отабек Исроилов.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 6. Дониёр Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-46), 7. Жамшид Ҳасанов (4. Хушнуд Авилов-46), 8. Қувондиқ Рўзиев (75. Жалил Кимсанов-68), 10. Жавоҳир Сидиқов (15. Ойбек Рустамов-12), 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров-46), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 25. Филип Райевац (70. Достон Мелиқўзиев-83), 31. Дарко Гожкович, 33. Муҳаммаданас Ҳасанов (29. Иқбол Маликжонов – 83).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО