Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жавохир Сидиқов: “Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз мухлисларимизнинг ёнимизда эканликлари”

20.10.2017

Олий лиганинг 25-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин, жамоамиз етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Сўнгги пайтларда бироз жароҳатлар исканжасига тушиб қолдим. Шу туфайли ўйинларда бор кучим билан ўйнай олмадим. Худога шукр энди барчаси ортда қолди ва навбатдаги ўйинга тайёрман. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. “Пахтакор”га қарши ўйинда яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Биз ўша баҳсни унутдик ва “Навбаҳор”га қарши жиддий тайёрланмоқдамиз.
“Водий дерби”лари республикамиздаги энг шиддатли дербилар ҳисобланади. Бу учрашув натижаси биз учун катта аҳамиятга эга эканлигини барчамиз жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Биз майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз, бошқа ҳар қандай натижа бизни қониқтирмайди.
“Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз мухлисларимизнинг ёнимизда эканликлари, деб ўйлайман. Жамоамиз ўтган мавсумда бироз қийин вазиятга тушиб қолганида ҳам мухлисларимизнинг далдалари туфайли вазиятдан чиқиб кетган эдик. Эртага ҳам бизни жонкуяр мухлисларимиз астойдил қўллаб туришади, деб ишонаман. Ўзимдан келиб чиқиб айтсам, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар қандай футболчига илҳом бағишлайди.
Барча мухлисларимизни “Марказий” стадионига таклиф қиламан. Келинглар, сизлар билан бирга “дерби”да албатта ғалаба қозонамиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО