Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
КИЧИК “ДЕРБИ”ДА НУРСИЗ ДУРАНГ

20.10.2017

Кутилмаганда меҳмонлар ўйинни фаол тарзда бошлашди. Наманганликларнинг биринчи ҳужуми дарвозамиз олдида хавфли вазиятни вужудга келтирди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади. 15-дақиқада Ойбек Рустамов ажойиб ҳаракатлари билан рақиб дарвозаси томон яқинлашганди. Сўнгги паллада қанот ҳаками футболчимиз қоидани бузганини қайд этди. 22-дақиқа бурчак тўпи амалга оширилгач, тўп Иқбол Маликжоновга бориб тушди. Иқболнинг зарбасини меҳмонлар посбони аранг қайтариб қолди. 37-дақиқада “Навбаҳор” футболчилари ҳисобни очишга яқин келишганди. Сўнгги паллада меҳмонлар ҳужумчиси жарима майдончаси ичида тўпни йўқотиб қўйди. Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди.  55-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишганди. Бироқ якуний зарба беришда “Навбаҳор” футболчиси хатоликка йўл қўйди.

65-дақиқада “Навбаҳор” яна бир шиддатли ҳужум ташкил этди. Наманганлик футболчининг зарбасидан кейин тўп шундоққина дарвоза тусини устидан ўтиб кетди. 76-дақиқада Аброр Раҳмоновнинг зарбаси ўхшамай қолди. 79- дақиқада Иқбол Маликжоновнинг жаримадан тепган тўпини меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.

Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз кетма-кет ҳужум уюштиришди.  Лекин яратилган имкониятлардан самарали фойдалана олмадик. Шу тариқа, кичик дербида нурсиз дуранг қайд этилди.

 

Ёшлар лигаси

25-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 0:0

Ҳакамлар: Д. Каримов, С. Раҳмонов, Қ. Собиров, Н. Тошматов.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 24. Маъмур Раҳимов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 70. Дадахон Сулаймонов, 75. Баҳодир Акрамов.

Захира: 12. Мирзоҳид Жалилов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 11. Исмоил Толипов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 22. Рамз Исақов, 31. Шукур Мўминов, 33. Иброҳим Мухторов.

“Навбаҳор”: 1. Исроил Обиджонов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Аббос  Ғуломов, 7. Абдулазиз Нишонбоев, 8. Шоҳрухмирзо Аҳмадалиев, 9. Шаҳзод Ҳамидов, 10. Аюбхон Гаппаров, 11. Билол Тошмирзаев, 13. Искандар Сиддиқжонов, 17. Илҳом Алибоев.

Захира: 12. Турғунпўлат Турғунов, 14. Акмал Турғунбоев, 15. Юнус Абдувоҳидов, 18. Фаррух Умаралиев, 19. Муҳаммадсодиқ Маматхонов, 20. Маҳмуд Нажмиддинов, 21. Музаффар Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО