ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДА АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ

24.10.2017

Бугун ўринбосарларимиз Ёшлар лигаси 26-тур учрашувида майдонга тушишди. Тошкентда  “Локо” ўринбосарларига қарши кечган баҳсда вакилларимиз аламли мағлубиятга учрашди.

3-дақиқада дастлабки хавфли вазиятни мезбонлар томонидан юзага келтирилди.  Яхшиям сўнгги зарба ноаниқ бўлди.

13-дақиқада футболчиларимиздан омад юз ўгирди.  Ойбек Рустамовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

22-дақиқда футболчиларимиз чиройли комбинация уюштиришган эди, сўнгги паллада ҳимоячи аниқроқ ўйнади.

Биринчи бўлимда вакилларимиз катта устунликка эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Иккинчи таймни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Кетма-кет юзага келган ҳужумларимиз самарасиз якунланди.

79-дақиқада ўринбосарларимиз ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Рақиб футболчиси Достон Мелиқўзиевни ўз жарима майдончаси ичида чалию йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади.

Ойбек Рустамовнинг пенальтидан тепган тўпни дарвозабон ушлаб олди.  Афсуски сўнгги дақиқалар биз учун мувафаққиятсиз келди.  Аниқроғи, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Амонов майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

 

Ёшлар лигаси
26-тур
“Локомотив” – “Қўқон-1912”  – 1:0 (0:0)
Гол: Амонов (90+4)
“Локомотив”: 25. С. Каримов,  9. Б. Тиллабоев, 10. Б. Абдуллаев, 21. И. Бикмайкин , 22. У. Абдуллаев,  24. А. Амонов, 28. У. Адхамзода, 37. О. Блессинг, 44. С. Прохоров, 80. Ф. Иброхимов, 99. Б. Эргашев
Захира: 1. В. Вагин, 11. Е. Танаев, 17. Ш. Хасанов, 18. Р. Ҳамроев, 20. О. Мухаммедов,  29. А. Одилов, 77. Ш. Мўминқулов
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Рахмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 20. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 90. Хушнуд Авилов, 99. Андрей Сидиров
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Рамз Исоқов, 31. Шукур Мўминов, 33. Иброҳим Мухторов, 55. Дониёр Эркабоев, 70. Дадаҳон Сулаймонов, 75. Маъмур Раҳимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО