Нўъмон Ҳасанов: “Яхши жамоани бир йилда тузиб бўлмайди”

25.10.2017

“Локомотив” -“Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди ва қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

– Бугун чиройли футбол бўлди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатишди. “Локомотив” жамоаси юлдуз футболчилардан ташкил топган. “Қўқон-1912″га эса тажриба камлиги панд бермоқда. “Локомотив” жамоаси футболчилари тажрибали ўйинчилар ҳисобланишади. Яхши жамоани бир йилда тузиб бўлмайди. Албатта бунга вақт керак.

Ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди уларга эътироз йўқ.

Биринчи даврани яхши ўтказгандик. Иккинчи даврада эса пасайиш бўлди. Бу бўлиши керак эди. Чунки ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва буни яхши тушунаман. Бир таркиб билан бутун мавсумни бир текисда ўтказиш осон эмас. Захирамиз торлиги сабабли иккинчи даврани бир текисда ўтказа олмаяпмиз. Келаси мавсумда таркибни кучайтирамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО