Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью

03.11.2017

4 ноябрь куни Олий лига 27-тур доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912”  жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 23 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 45:33, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 38, “Қўқон-1912” эса 29 очкони қўлга киритган.

 

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

19.08.2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 3:1

19.09. 2015 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2

04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

 

Ҳакамлар

Мазкур учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам бундан олдин жамоамизнинг Қўқонда ўтказилган Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашувида ишлаганди. Ўшанда вакилларимиз “Насаф”га қарши ўйнашганди ва баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

 

Олий лига

27-тур

“Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: А. Хатамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

 

Бошланиш вақтлари

Жума куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин соат 15:00да старт олади.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО