Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жавоҳир Сидиқов терма жамоада

06.11.2017

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов БААга уюштирган расмий ташрифи давомида БАА Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган эди. Ана шу меморандум доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши борасида келишувга эришилганди.

14 ноябрь куни БААда бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинига миллий терма жамоани Рўзиқул Бердиев олиб бориши аввал маълум қилинганди.

Мазкур ўртоқлик ўйинига тайёргарликни миллий терма жамоа аъзолари 10 ноябрь куни Тошкентда бошлайди. Икки кун давомида пойтахтимизда машғулот ўтказган миллий терма жамоа футболчилари 12 ноябрь БААга жўнаб кетишади.

Рўзиқул Бердиев БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига айни пайтда ўз позицияларида юртимизда энг кучли бўлиб турган 23 нафар футболчини жалб қилди.

Терма жамоамиз устози таклиф этган футболчилар орасида “Қўқон-1912” етакчиси Жавоҳир Сидиқов ҳам ўрин олган.

Қайд этиш жоизки, БААга қарши ўртоқлик ўйинида бош мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қарор қилган.

БААга қарши ўртоқлик ўйинига таклиф қилинган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”);

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).

Эслатиб ўтамиз, БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО