Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМНИ МАҒЛУБ ЭТИШДИ

08.11.2017

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқаларда ўйинда устунликни ўз томонига ағдариш учун курашга киришди. 19-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Иқбол Маликжоновнинг зарбасини меҳмонлар посбони бартараф этди. Бугунги ўринбосарларимиз учрашувини дисквалификация сабаб Аваз Маматхўжаев ўтказиб юборди.

27-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. “Бунёдкор” футболчилари ташкил этилган ҳужумни Нурилло Тўхтасинов гол билан якунлади. 30-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Иқбол Маликжонов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи таймни вакилларимиз фаол тарзда фаол тарзда бошлашди. 53-дақиқада “Қалдирғочлар” яна олдинга чиқиб олишди. Бу сафар меҳмонларнинг ҳужумини Вадим Чемиртан дарвозамизни ишғол этди.

61-дақиқада ўринбосарларимиз яхши ҳужум ташкил этишди. Бироқ иш якуний зарбага қадар етиб бормади. 79-дақиқада яна бир ҳужум ташкил этдик. Меҳмонлар посбони тўпни катта қийинчилик билан бартараф этди.  80-дақиқада ҳисобни тенглаштирдик. Бурчакдан оширилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

86-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият. Сўнгги паллада омад биздан юз угирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Андрей Сидоров жамоамизга ғалаба келтирган тўпга муаллифлик қилди.

 

Ёшлар лигаси

28-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 3:2 (1:1)

Ҳакамлар: И. Гормашов, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров, С. Раҳмонов.

Голлар: Иқболжон Маликжонов 31 пенальти, Муҳаммаданас Ҳасанов 81, Андрей Сидоров 90+2 – Нурилло Тўхтасинов 26, Вадим Чемиртан 53

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев,  22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 33. Иброҳим Мухторов.

Захира: 12. Мирзоҳид Жалилов, 4. Маъмур Раҳимов,  8. Бахтиёр Абдубаннонов, 11. Андрей Сидоров, 26. Рамз Исақов, 31. Шукур Мўминов, 70. Дадахон Сулаймонов.

“Бунёдкор”: 1. Элдор Адҳамов, 3. Турсунбой Раҳимбердиев, 6. Сардор Собирхўжаев, 7. Вадим Чемиртан, 8. Азамат Розиқов, 9. Фаррух Икромов, 10. Нодир Мавлонов, 14. Даврон Умиров, 17. Нурилло Тўхтасинов, 22. Сардор Мадраҳимов, 30. Иброҳим Ғофуров.

Захира: 25. Жасур Умрзақов, 11. Ҳабиб Каримов, 15. Абдулла Абдуллаев, 19. Абдуллох Исломов, 54. Отабек Бекбоев, 71. Камрон Нажафалиев, 77. Муҳаммадюсуф Абдумажидов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО