Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ёшлар терма жамоасидаги футболчиларимиз назорат ўйинида иштирок этишди

15.11.2017

РРавшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 10-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ташкил этди.
Йиғин доирасида ёшлар терма жамоаси пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Бекободнинг “Металлург” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ўйиннинг 26-дақиқасида “Металлург” вакили Муроджон Тошматов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда Равшан Ҳайдаров ёшлар термаси таркибини деярли тўлиқ янгилади.
73-дақиқада Муҳитдин Шарофиддиновнинг жаримадан узатган тўпини Достонбек Турсунов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида “Қўқон-1912”нинг уч нафар аъзоси ҳаракат қилди.

 

Назорат учрашуви

“Металлург” – Ўзбекистон U-23 – 1:1.

Ҳакам: А.Эргашев.

Голлар: Тошматов М. (26) – Турсунов Д (73)

“Металлург”: З.Сафоев (Т.Тўйчиев), М.Қаҳрамонов, Ҳ.Ҳошимов, С.Аллаев, А.Ҳусинов (А.Тошқўзиев), А.Зиёвуддинов (Д.Одилов), Ж.Абдумўминов (Д.Каримов), А.Нўъмонов (С.Қодирқулов), М.Тошматов (У.Худоёров), И.Исоқжонов, З.Абдуллаев (М.Султонов).

Ўзбекистон U-23 мазкур учрашувда қуйидаги футболчилардан фойдаланди:

Раҳимжон Давронов (“Машъал”), Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”);Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”); Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Ислом Рашидхонов (“Насаф”); Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО