Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қўқонда қизлар футбол жамоаси тузилмоқда.

16.11.2017

Ўзбекистон футбол федерацияси келгуси мавсумда олий лига жамоалари олдига жиддий талабларни қўймоқда. Шундай талаблардан бири сифатида  ҳар бир жамоа қошида қизлар футбол жамоасининг бўлиши шартлиги кўрсатилган. “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу талабларни бажариш борасида саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.
“Қўқон-1912”  жамоасининг келгуси мавсумда мини футбол ва қизлар футболи жамоалари бўлади. Куни кеча Қўқон Давлат Педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетида тахсил олаёган қизлар билан “Қўқон-1912”   жамоаси рахбарияти учрашув ўтказди. Бу учрашувдан кўзда тутилган мақсад, талаба қизлар орасида футболга иқтидори бор қизларни жамоа машғулотларига жалб қилиш бўлди. Учрашувда  “Қўқон-1912”  футбол клуби бош директори Бахтиёржон Толипов спортчи қизларни жамоанинг мақсад ва вазифалари хамда  қизлар жамоасига яратиладиган шароитлар билан таништирди.  Ўз навбатида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбирда фаол иштирок этишди. Кўплаб футболсевар қизлар ўзларини жамоада синаб кўриш истагини билдирдилар.
“Қўқон-1912”нинг  қизлар  жамоасига Мирсаид Миролимов бош мураббий этиб тайинланди. Мураббий бўлиб ўтадиган машғулотлар давомида иқтидорли қизларни жамоага танлаб олади. Шу билан биргаликда жамоага олий лига жамоаларида тўп сурган иқтидорли футболчи қизлар ҳам жалб қилинади. Мақсад тажрибали футболчилар билан биргаликда маҳаллий  ёш иқтидорларни хам жамоага жалб қилиб бориш.
Шунингдек Қўқон педагогика коллежидан ҳам бир нечта қизлар машғулотларга жалб қилинган. Машғулотлар Қўқон Давлат Педагогика Институтига қарашли майдонда бўлиб ўтади.
“Қўқон-1912”  жамоаси футболга иқтидори бор қизларни жамоа кўригига таклиф қилади. Ким машғулотларда ўзини синаб кўрмоқчи бўлса , 21-ноябрь куни соат 14-00 да ҚДПИга қарашли стадионга таклиф қиламиз. Батафсил маълумот учун телефон : +998 91 683 69 96.
DSC_6735 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО