Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ МУҲИМ ҒАЛАБАГА ЭРИШИШДИ

18.11.2017

Бугунги тургача ўринбосарлар таркибимиз “Бухоро” жамоаси билан бир хил  50 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 3 ва 4 поғоналарини  банд этиб туришганди. Чемпионат тугаши арафасида жамоамиз учун ҳар бир очконинг қиммати баланд. Сабаби, Муҳсин Низомитдинов шогирдлари мавсумни совриндорлар қаторида якунлашни мақсад қилишган.

Футболчиларимиз учрашувни ҳужумкор руҳда бошлашлари кутилганди ва ўйин бошидан ҳужумкорликка зўр берган вакилларимиз 20-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Кетма – кет хужумлар нихоят ўз самарасини берди. Аброр Раҳмонов ажойиб зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди.

Биринчи бўлим давомида футболчиларимизда рақиб дарвозасини яна ишғол этиш учун кўплаб вазиятлар вужудга келди. Аммо улардан фойдалана олмаслик натижасида гол ўтказиб юбордик. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Саҳоб Рашидов бўлди.

Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

1-тайм якунланиш арафасида учрашув хаками Ойбек Рустамовга 2-сариқ ва қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Шу боис иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб бошладик.

72-дақиқада бир киши кам бўлиб ўйнаётган футболчиларимиз рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол этишди. Иқбол Маликжонов ажойиб зарбаси билан вакилларимизни олдинга олиб чиқди. Маликжоновнинг голи ёшлар лигасидаги энг чиройли голлардан бири бўлди. Футболчимиз чамаси 35 метрлардан ажойиб айланма зарба билан рақиб посбонини доғда қолдирди.

Гол ўтказиб юборгач, “Сўғдиёна” футболчисига қизил карточка кўрсатилди.

Муродхўжа  Жабборов хакамдан иккинчи сариқ ва қизил карточкани қабул қилиб олди. Майдонда футболчилар сони тенглашгач, ўринбосарларимиз яна ҳужумга ўтишди. Лекин яна ўша вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик оқибатида рақиб дарвозасига бошқа йўл топа олмадик.

Шу тариқа, Муҳсин Низомитдинов шогирдлари Жиззахдан муҳим уч очко билан қайтишди.

Ёшлар лигаси

29-тур

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”  – 1:2.

Голлар: Саҳоб Рашидов – 41. – Аброр Раҳмонов -20, Иқбол Маликжонов – 72.

“Сўғдиёна”: 21. Фазлиддин Исомиддинов, 7. Азизбек Мирзаев, 13. Муҳаммад Яхёев, 15. Нодир Қуйбоқов, 17. Муродхўжа Жабборов, 18. Шохрух Акбаров, 19. Достон Орипов, 20. Саҳоб Рашидов, 22. Асил Орифов, 27. Иброҳим Қодиров, 90. Жасур Ўринов.

Захира: 99. Ширинбой Абдуллаев, 8. Мухсиддин Холбеков, 9. Ҳаётжон Омонов, 10. Диёрбек Абдуллаев, 14. Шахзод Хамроқулов, 70. Шахзод Хайитбоев, 93. Синдорбек Қобилов.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев,  25. Исмоил Охунжонов, 26. Бахтиёр Абдубаннонов,  28. Авазхон Маматхўжаев,  29. Иқбол Маликжонов, 33. Иброҳим Мухторов.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 4. Исмоил Толипов, 11. Рамз Исақов, 20. Мўмин Содиқжонов, 31. Шукур Мўминов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО