Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЖИЗЗАХДА АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ

19.11.2017

Бугун жиззахликлар сафида “Қўқон-1912″нинг бир қатор собиқ футболчилари ҳаракат қилишди. Музаффар Абдуллаев, Суҳроб Қобилов, Сардор Эминов, Умид Қодировлар турли йилларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилишган.

Захирадаги Сардор Қаҳоров ҳам ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Қўқонда ўтказган. Ўз навбатида жамоамизда тўп сураётган Мурод Холмуҳаммедов, Акмал Холмуродовлар ўтган мавсумни “Сўғдиёна” сафида ўтказишган.

Ўйинни вакилларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Дастлабки дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишди. Ўз навбатида майдон эгалари ҳам шиддатли ҳужумлар ташкил этиб туришди.

16-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 28-дақиқада ўтиб бораётган паллада вакилларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бундан ташқари, бош ҳакам мезбонлар ўйинчиси Ихтиёр Тошпўлатовга қизил карточка кўрсатди. 38-дақиқада Филип Райевац қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ сербиялик ҳужумчининг якуний зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим одатдагидек вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 54-дақиқада Бердиев-Ҳасанов-Райевац комбинацияси. Филипнинг зарбасини мезбонлар посбони қайтарди.

64-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди.  Бурчакдан оширилган тўпни Умид Қодиров дарвозамизга жойлаб қўйди.

Сўнгги дақиқаларда Азамат Исроилов ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, қизил карточка олди ва майдондан четлатилди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Умид Қодиров иккинчи голини киритди.

Шу тариқа Жиззахдаги баҳсда жамоамиз мағлубиятга учради.

Олий лига

29-тур

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 2:1 (0:1)

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Голлар:  Умид Қодиров 64, 90 . – Мурод Холмуҳаммедов 28 пенальти.

“Сўғдиёна”: 16. Музаффар Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орипов, 7. Санжар Р)ашидов (с), 8. Суҳроб Қобилов, 15. Иззатило Абдуллаев (11. Шохрух Достонов-, 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров (3. Азамат Исроилов)-, 77. Сардор Эминов, 91. Жавлон Гусейнов, 92. Умид Қодиров.

Захира: 99. Ширинбой Абдуллаев, 14. Ғайрат Умиров, 47. Шерзод Жалилов, 55. Сардор Қаҳоров, 59. Сарвар Жўраев.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Дониёр Ҳасанов (10. Жавоҳир Сидиқов-80), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов (с), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Филип Райевац.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 27. Достон Мелиқўзиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО