Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсум-2017 якунлари: ким қанча ўйнади?

29.11.2017

Олий лиганинг навбатдаги мавсуми ҳам ўз поёнига етди. Жорий йилги мавсум жамоамиз учун олдинги чемпионатларга нисбатан муваффақиятли бўлди. Футболчиларимиз бир қатор муҳим баҳсларда ғалаба қозониб, қўқонлик мухлисларни хурсанд этишгани бор гап.

Одатда мавсум поёнига етгач, унинг якунлари сарҳисоб қилинади. Бугундан бошлаб биз ҳам анъанамизга содиқ қолган ҳолда мавсум-2017 якунларига бағишланган маълумотларни тақдим этамиз. Бугун ким неча ўйинда иштирок этгани хусусида сўз юритамиз. Айтиб ўтиш жоизки, якунланган чемпионат учрашувлари давомида “Қўқон-1912” жамоаси сафида 26 нафар футболчи майдонга тушган.

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи Мурод Ҳолмуҳаммедов, энг кам учрашувда майдонга тушган ўйинчи эса Баҳодир Пардаев. Айтиш жоизки, Баҳодир Пардаевга мавсум бошида Жанубий Кореядан таклиф тушди ва у мавсумнинг қолган қисмини Шарқий Осиёда ўтказди.

“Қўқон-1912” жамоасининг мавсум-2017даги кўрсаткичлари:

Футболчи Амп Т/с Ўйин Дақиқа Гол СК ҚК
Холмуҳаммедов Мурод Ҳим 23.12.1990 29 2594 6 7 0
Райевац Филип Ҳуж 21.06.1992 28 2286 7 4 0
Ҳасанов Жамшид Яҳм 03.09.1988 28 2155 0 2 0
Бердиев Суҳроб Яҳм 12.04.1990 26 2202 11 2 0
Сидиқов Жавоҳир Яҳм 08.12.1996 25 1950 5 2 0
Акрамов Баҳодир Яҳм 18.02.1990 24 1667 1 2 0
Мерзляков Александр Ҳим 30.10.1986 24 2062 0 2 0
Холмуродов Акмал Ҳим 04.01.1989 24 2086 1 5 0
Гожкович Дарко Ҳим 26.09.1986 23 2045 3 6 0
Отақўзиев Носир Ҳуж 30.01.1984 23 1408 6 1 0
Сидоров Андрей Ҳуж 25.06.1995 20 617 1 4 0
Ашуров Азиз Дар 08.07.1986 17 1485 0 1 0
Кимсанов Жалил Ҳим 26.02.1986 17 1309 0 1 0
Рустамов Ойбек Яҳм 02.04.1997 15 553 0 1 0
Рўзиев Қувондиқ Яҳм 06.10.1994 14 1002 1 0 0
Ҳасанов Муҳаммаданас Яҳм 22.01.1996 13 478 0 0 0
Ҳасанов Дониёр Яҳм 26.02.1990 12 866 0 4 0
Раҳимов Иброҳим Ҳим 29.09.1984 11 691 0 0 0
Рибкин Никита Дар 20.01.1992 10 855 0 1 0
Авилов Хушнудбек Ҳим 04.08.1998 5 226 0 0 0
Маматхўжаев Аваз Ҳим 04.06.1995 5 79 0 1 0
Мельзиддинов Руслан Яҳм 26.03.1985 5 282 0 1 0
Ҳамидов Собир Яҳм 29.09.1986 5 128 0 0 0
Абдуллаев Музаффар Дар 26.01.1992 4 360 0 0 0
Маликжонов Иқбол Яҳм 08.11.1995 3 44 0 0 0
Пардаев Баҳодир Ҳуж 26.04.1987 3 270 0 0 0

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО