Мавсум-2017 якунлари: ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ УЧУН МУВАФФАҚИЯТЛИ МАВСУМ

30.11.2017

«Қўқон-1912» ўринбосарлари учун мавсум-2017 жуда муваффақиятли ўтди, десак муболаға бўлмайди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари ёшлар лигасида учинчи ўринни қўлга киритишди. Бу эса Қўқонда яна бир янги авлод вакиллари етишиб чиқаётганидан далолат беради.  Ўринбосарларимиз бутун мавсум давомида мухлислар учун ҳаяжонли онларни тақдим этишди. Вакилларимиз кўплаб учрашувларда иродали ғалабаларни қўлга киритишди. Баъзан эса сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига рақиблардан устун келишди. Мана шундай унутилмас онларни тақдим этишгани учун уларга миннадорчилик изҳор этамиз.

Ўринбосарларимиз сафида Муҳаммаданас Ҳасанов, Аваз Маматхўжаев, Иқбол Маликжонов, Ойбек Рустамовлар ёрқин ўйин намойиш этишди. Бундан ташқари, Ислом Абдуллаев, Дониёр Тўлашев, Достон Мелиқўзиев, Аброр Раҳмонов, Дилшод Баратов, Исмоил Охунжонов каби ёш футболчилар бутун мавсум давомида ўзларининг ёрқин ўйинлари билан ишқибозларимизни хушнуд этишди.

Ўйлаймизки, янги мавсумда ҳам ўринбосарларимиз мана шундай натижалар билан мухлисларни қувонтирадилар.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО