Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз?

05.12.2017

Мухлисларимиз учун мавсум якунларига доир яна бир қизиқарли маълумотни тақдим этамиз. Бугун қайси жамоадан кўп очко олганимиз ҳақида сўз юритамиз.

Футболчиларимиз якунига етган мавсумда иккита жамоадан олтитадан очко олишга муваффақ бўлишди. Аниқроғи, “Нефтчи” ва “Шўртан” жамоаларига қарши кечган учрашувларда вакилларимизнинг қўли баланд келган.

Тўрт жамоадан эса тўрттадан очко олганмиз. “Бухоро”, “Обод”, “Динамо” ва “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувларда вакилларимиз ўз майдонида ғалаба қозониб, сафарда дуранг натижа қайд этишган.

“Қизилқум”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши кечган ўйинлардан уч очкодан қўлга киритилган. Ҳар учалла рақибни ўз майдонимизда мағлубиятга учратганмиз.

Тўртта жамоадан бир очкодан олинган. “Локомотив”, “Пахтакор”, “Машъал” ва “Олмалиқ”қа қарши кечган ўйинлардан бир очкодан олишга эришилган. “Локо” ва “Пахтакор” билан Қўқонда дуранг ўйнаганмиз. Қолган икки рақиб билан эса меҳмонда кучлар тенг келган.

“Насаф” ва “Бунёдкор” клублари билан кечган баҳсларда мағлубиятга учраганмиз. Бу икки рақибдан ушбу мавсумда очко ололмадик.

Шуни айтиш жоизки, очко тўплаш бўйича футболчиларимиз сўнгги уч йилдаги энг яхши кўрсаткичга эришишди.

 

Очколар тақсимоти:

“Насаф” – 0

“Обод” – 4

“Қизилқум” – 3

“Нефтчи” – 6

“Динамо” – 4

“Машъал” – 1

“Металлург” – 3

“Шўртан” – 6

“Пахтакор” – 1

“Навбаҳор” – 4

“Локомотив” – 1

“Бухоро” – 4

“Бунёдкор” – 0

“Сўғдиёна” – 3

“Олмалиқ” – 1

Жами – 41 очко

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО