12.12.2017
XXVI миллий чемпионатимиз мобайнида бир қатор кутилган ва тасодифий натижалар қайд этилди. Шу билан бирга учрашувларда ўзини кўрсата олган футболчилар ҳам етарлича топилади.
SPORTS.uz интернет ахборот портали эса анъанага мувофиқ иккинчи давра рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Демак, SPORTS.uz талқинига кўра иккинчи давра рамзий терма жамоасидан “Локомотив” ва “Насаф”дан 3тадан, “Бунёдкор”дан 2 та, “Динамо”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912”дан 1 тадан ўйинчи ўрин олди.
Иккинчи давра терма жамоаси:
Дарвозабон: Санжар Қувватов “Насаф”.
Ҳимоячилар: Акмал Шораҳмедов “Насаф”, Марко Симич “Пахтакор”, Аднан Ораховац “Динамо”, Акрамжон Комилов “Бунёдкор”.
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров “Бунёдкор”, Сардор Мирзаев “Локомотив”, Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор”, Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”.
Ҳужумчилар: Драган Черан “Насаф”, Марат Бикмаев “Локомотив”.