15.12.2017
Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ташкил қилинган “Энг яхшиларни тақдирлаш маросими”да “Қўқон-1912” мухлислар клуби йилнинг энг яхши мухлислар клуби деб топилди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг “Қўқон-1912” мухлислар клуби етакчиси Илҳом Қундузовнинг таассуротлари билан қизиқдик.
“Авваламбор ушбу мукофот нафақат мухлислар клубимиз, балки, бутун бир Қўқон футболи ишқибозлариники деб бемалол айта оламан. Кичик хизматимизга шундай эътибор қаратишгани учун Ўзбекистон футбол федерациясига катта миннатдорчилик билдирамиз.
Бундай бўлишини кутмагандим. Ҳаяжондаман.
Насиб қилса, 2018 йилда бунданда чиройли мухлислик қилиб, жамоамиз муваффақиятига ҳисса қўшмоқчимиз”, – деди мухлислар клуби етакчиси Илҳом Қундузов.
Манба : championat.asia