Жамоамиз футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди.(фото)

21.12.2017

Бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.
Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Бугун илмий гуруҳ вакиллари  Ю Сиянов ҳамда А Қорабоевлар  Қўқонда бўлиб, жамоамиз футболчиларини назоратдан ўтказишди.
Жамоамиз футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди:
1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. “Yo-Yo” тест
Ушбу тестларда жамоамизнинг 21 нафар футболчиси иштирок этди.
Мухлисларимизга шуни қўшимча қилмоқчимизки,ўтган мавсумни жамоамизда бошлаб сўнгра маълум муддат Корея чемпионатида тўп сурган иқтидорли футболчи Баҳодир Пардаев ҳам жамоамиз машғулотларига қўшилган. Бугун Пардаев ҳам тест синовларини топширди.
Мутахасислар яқин вақтлар ичида тест натижаларини жамоамиз мураббийлар штабига тақдим қилишади.
Қуйида бугунги тест-синовларидан олинган суратлар билан танишинг.
DSC_7693 копия
DSC_7704 копия
DSC_7719 копия
DSC_7723 копия
DSC_7738 копия
DSC_7762 копия
DSC_7824 копия
DSC_7827 копия
DSC_7844 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО