23.12.2017
Бугун жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг туғилган куни. Ўзининг ёрқин ўйинлари, майдондаги шижоати билан барча мухлислар ва жамоамиз аъзолари орасида юксак ҳурмат қозонган футболчимиз бугун 27 ёшга тўлди.
Мурод Ҳолмуҳаммедов нафақат жамоамизда , балки Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам ўзининг юксак маҳоратга эга эканлигини бир неча марта исботлай олган.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча азиз мухлисларимиз номидан Мурод Ҳолмуҳаммедовни туғилган куни билан табриклаймиз ! Муроджонга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз ! Келаётган мавсумда ҳам биз Мурод Ҳолмуҳаммедовни Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтой футболчиси бўлишига ишонамиз .