Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Машғулотлар давом этмоқда (Фото)

27.12.2017

Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини фаол тарзда давом эттиришмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Футболчиларимиз куннинг биринчи яримида тренажёр залида,  иккинчи яримида эса “Марказий”  стадионида машғулотлар олиб боришмоқда.

Машғулотларда Ўзбекистон (U-23) ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев ҳамда Андре Сидоровлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Никита Рибкин жамоамиз билан шартномаси якунига етганлиги боис йиғинга жалб қилинмаган. Жамоамиз раҳбарияти ҳамда кўпсонли мухлисларимиз номидан Никита Рибкинга жамоамиздаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида якунлаган қўқонлик дарвозабон Музаффар Абдуллаев, “Нефтчи” жамоасидан таклиф қилинган посбон Ўткир Юсупов, шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи яримини  “Андижон”  жамоасида ўтказган Собир Хамидовлар жамоамиз машғулотларига қўшилган.

Бош мураббийимиз Нўъмон Ҳасанов ёшлар таркибимизда ўзини кўрсатган бир қатор ёш футболчиларимизни ҳам асосий таркиб машғулотларига жалб этган. Ўринбосарларимизнинг ўтган мавсумни 3-ўринда якунлашига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшган Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Достон Мелиқўзиев, Дилшод Баратов, Аброр Раҳмонов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Охунжонов каби бир қатор ёш футболчиларимиз бош мураббийимизнинг ишончини оқлаш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг:

photo_2017-12-26_17-30-45

photo_2017-12-26_17-30-51

photo_2017-12-26_17-30-54

photo_2017-12-26_17-30-58

photo_2017-12-26_17-31-02

photo_2017-12-26_17-31-07

photo_2017-12-26_17-31-10

photo_2017-12-26_17-31-14

photo_2017-12-26_21-43-36

photo_2017-12-26_21-43-41

photo_2017-12-26_21-48-02

photo_2017-12-26_21-48-07

photo_2017-12-26_21-48-13

photo_2017-12-26_21-48-22

photo_2017-12-26_21-49-53

photo_2017-12-26_21-48-28

photo_2017-12-26_21-48-32

photo_2017-12-26_21-48-37

photo_2017-12-26_21-48-45

photo_2017-12-26_21-48-49

photo_2017-12-26_21-48-53

photo_2017-12-26_21-48-57

photo_2017-12-26_21-49-02

photo_2017-12-26_21-49-07

photo_2017-12-26_21-49-14

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО